Тошкентда “Миллий таомлар ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин юз берди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаПожарный МЧС
Пожарный МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда икки қаватли бинода ёнғин чиққани айтилган хабарлар интернетда тарқалди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда икки қаватли бинода ёнғин чиққани айтилган хабарлар ва ҳодиса жойидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. ФВВ матбуот хизмати ушбу ёнғин ҳақида расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, шу куни соат 12:58 да Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани Форобий кўчаси 418-уйда жойлашган икки қаватли "Миллий таомлар" ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Яшнобод туманида бир бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди
Хабарга кўра, 4 та ёнғин-ўчириш экипажлари соат 13:01 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:22 да қуршаб олинган ва соат 13:34 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг 150 квадрат метр майдондаги ички ва том қисми ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0