Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган ген дерматозларини даволаш бўлими ишга тушди

Бунга қадар Ўзбекистонда ноёб генетик дерматозларни даволаш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси йўқ эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда ягона бўлган ген дерматозларини даволаш бўлими очилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги бу ген дерматозларини даволаш бўлими ирсий тери касалликлари, хусусан, буллёзли эпидермолиз ва ихтиозни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда буллёзли эпидермолиз касаллигининг 300 дан ортиқ ҳолати қайд этилган бўлиб, касаллик терида бўлган яралар билан ажралиб туради. Яраларни доимо махсус боғлов вoситалари билан қоплаш ва қайта зарарланишдан ҳимоялаш керак. Буллёзли эпидермолизга эга инсонларни “капалаклар” деб аташади, чунки уларнинг нозик териси капалак қаноти билан таққосланади.
Ихтиоз билан касалланганлар анча кўпроқ – улар 1900 нафардан ортиқ. Ихтиозга эга беморларнинг териси намликни сақлаб туролмайди ва доим махсус воситалар ёрдамига муҳтож. Терининг ташқи кўриниши балиқ тангачаларига ўхшагани туфайли, беморларни “балиқчалар” деб аташади.
“Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги “капалаклар” ва “балиқчалар”нинг Тошкент шаҳрида барча тиббий хизматларни олишлари учун ноёб имконият яратилди. "Капалак болалар" ННТ васийлигида бўлганлар учун бўлимда йилига 2 марта комплекс ташхис асосида симптоматик даволаниш имкони бор”, — дейди "Капалак болалар" ННТ директори Гулноза Ғафурова.
Қайд этилишича, бунга қадар Ўзбекистонда ноёб генетик дерматозларни даволаш амалга ошириладиган ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси йўқ эди. Касалликнинг жиддий ҳолатларида беморлар чет элга даволаниш ва жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун юбориларди.
1 / 5
В Ташкенте открылось первое в Центральной Азии отделение по лечению генных дерматозов
2 / 5
В Ташкенте открылось первое в Центральной Азии отделение по лечению генных дерматозов
3 / 5
В Ташкенте открылось первое в Центральной Азии отделение по лечению генных дерматозов
4 / 5
В Ташкенте открылось первое в Центральной Азии отделение по лечению генных дерматозов
5 / 5
В Ташкенте открылось первое в Центральной Азии отделение по лечению генных дерматозов
Бўлим 24 та ўринга эга. Бемор билан бирга жойлашадиган шахс учун ҳам шароитлар бор. Замонавий махсус ускуналар билан жиҳозланган. Булар сув ва нур билан даволаш усуллари учун қўлланиладиган ускуналардир. Физиотерапевтик муолажалар ва мультидисиплинар диагностика учун махсус хона ҳам ташкил этилган.
Яқин фурсатларда даволаш бўлимида Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан келган беморлар ҳам тиббий ёрдам олишлари мумкин бўлади.
Барча ҳудудларда 2022 йил охиригача буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади