Камилов Нур-Султонда афғон халқига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув 11-12 октябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтади.
Мажлисда минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган
Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият, жумладан, гуманитар инқирозни олдини олиш мақсадида афғон халқига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама кун тартибидан ўрин олган.
Ўзбекистон ва Хитой афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилди