ОДКБ машғулотлари: ҳарбийлар нимага тайёргарлик кўришмоқда

Тожикистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) нинг қатор машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Ҳарбийлар қандай таҳдидларга тайёргарлик кўришмоқда, ва улар қанчалик ҳақиқатга яқин, бу саволларга Sputnik ҳарбий шарҳловчиси ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.
Sputnik
КХШТга аъзо давлатларнинг Ўрта Осиёдаги стратегик йўналишида осон бўлмаган ҳарбий-сиёсий вазиятлигича қолмоқда, мазкур ҳолат тезкорлик ва самарадорлик билан жавоб қайтаришни талаб этади.
Тожикистонда янги қўшма ҳарбий ҳаракатлар мамлакат жанубий чегарасида бўлиб ўтиши мумкин. Унда қуролли тўқнашувлар ва душман кучларини йўқ қилиш усулларини ўрганиш кўзда тутилмоқда.
КХШТнинг “Ўзаро ҳаракат”, “Қидирув” ва “Эшелон” деб номланган қатор ўқув машғулотлари жорий йил 18 – 23 октябрь кунлари Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон (Афғонистонга чегарасига 20 километр узоқликда жойлашган) ва Момиракда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Кутилишича, Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистондан 2700 нафарга яқин ҳарбий хизматчи ва 500 та ҳарбий техника жалб қилиниши назарда тутилган. Ундан ташқари яна разведка хизматларининг кучлари ҳам қўшилган, шунингдек, КХШТнинг Коллектив тезкор ҳаракат кучлари ва уларнинг моддий-техник таъминланиш воситалари ҳам бор.
Россиянинг “Циркон” гипертовушли ракетаси нималарга қодир
Беларус давлати машғулотларга 256 ҳарбийларини ва уларга қўшиб 5 бирликдаги техникаларини юборган.
Россиядан эса 201-чи Марказий ҳарбий округининг 400 мутахассислари ҳамда Қирғизистондаги “Кант” авиабазасида мужассам бўлган Ҳаво космик кучлари ва Россиянинг узоқ масофали ракета бомбардимончилари Ту-22М3 жалб қилинган.
Россиянинг мотоўқчи, артиллерия, танк ва бошқа бўлинмалари 400 километрдан ошиқ масофани босиб ўтиб, Душанбе ва Боҳтар аҳоли пунктларидан Ҳарб-Майдон ва Момирак полигонларига қадар 400 километрли ҳарбий маршини амалга оширишди.
КХШТнинг коллектив кучлари тоғли чўл ҳудуди шароитларида қўшма операция бажаришга ҳозирлик кўришмоқда. Улар Афғонистондаги жиҳодчилар билан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳарбий тўқнашувларнинг назарияси ўрганилмоқда. Қўшинлар бир жойга йиғилганда у ерда қўмондонлик пунктларини жойлаштириш, ўқ отиш пунктлари учун зарур бўлган муҳандислик ускуналарини ва уларнинг камуфляжлари таъминланмоқда.

Кенг фронтдаги тор мутахассисликлар

Биринчи бўлиб белгиланган вазифаларни разведка бўлинмалари бажаришга ўтишди, 400 дан ортиқ Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбийлари КХШТнинг “Поиск-2021” номли махсус разведкага иқтисослашган ўқув машғулотларида иштирокини бошладилар.
Улар разведка пайтида ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш ва блоклаш жараёнларида биргаликда ҳаракатларни амалга ошириш бўйича машқларни бажардилар. Разведкачилар энг янги кузатиш техникаларидан фойдаланишмоқда. Мисол учун бу портатив “Фара-ВР” номли узлуксиз тўлқинли радар тизими, у ер юзидаги нишонларни (одамлар ва ускуналар)ни аниқлайди. Асосан нишонга олиш учун мўлжалланган.
Афғонлар ва "Толибон"* ҳақида сиз билмаган фактлар - ветеран билан интервью
Кичик ўлчамли радиолокация станцияси ҳисобланадиган “Соболятник” радари бир вақтнинг ўзида 20 га яқин объектни кузата олади. Рақиб аниқланганидан сўнг, уларнинг йўқ қилинишини “Орлан-10” пилотсиз учар қурилма амалга оширади.
Марказий Осиё минтақасининг чегара ҳудудларида қуролли можароларга қарши қўшма тайёргарлик кўриш учун "Ўзаро ҳаракат-2021" машғулотларида махсус кучлар сафарбарлик этилиши кутилмоқда.
Яна бир йўналишларидан бири бу КХШТнинг коллектив кучларини моддий-техник қўллаб-қувватлашга қаратилган “Эшелон-2021” бўлиб, мазкур машғулот биринчи бор Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда (олдинроқ Россияда бўлиб ўтган). Унда Белорусия, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон қуролли кучлари логистика бўлинмаларининг 500 дан ортиқ мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда. Ҳар қандай ҳарбий операциянинг 90 фоизи қўшинларни моддий-техник қўллаб-қувватлашдан (ўқ-дорилар, ёқилғи, озиқ-овқат) таъминлашдан иборат.
АҚШнинг "миллий фожиаси": F-35 энг сифатсиз самолётларидан бири деб топилди
Тожикистоннинг таянч пунктларидан узоқда жойлашган туманларида Коллектив тезкор ҳаракат кучларини моддий-техник қўллаб-қувватлаш алгоритмлари ишлаб чиқилмоқда, уларнинг асосий вазифаси КХШТга аъзо давлат ҳудудига бостириб кирган террорчилик тузилмаларини йўқ қилишдир.
Эслатиб ўтаман, 2021 йилда Ташкилотга қарашли ҳудудларида тўртта қўшма машқ ташкил этилган. Шу билан бирга, фақат "Бузилмайдиган биродарлик -2021" тинчликпарвар кучларининг тактик ҳаракатлари Россия ҳудуди - Қозонда бўлиб ўтди.
Қолганлари эса тасодифан Тожикистонда бўлиб ўтмаяпти, айниқса муаммоли Афғонистон чегараси билан боғланиши безижга эмас. Чунки Афғонистонда исломий амирлик тузилиши "жиҳодчилар" қувват олишига олиб келмоқда. Террорчилик фаолиятининг кучайиши эса минтақавий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатади.
Россия снайперлари Тожикистонда машғулот ўтказмоқда: зирҳни тешувчи “Корд-М” милтиғи
Афғонистонда “Толибон” * ҳукуматга келганидан сўнг ҳам тўқнашувлар ва терактлар давом этмоқда. Кўнгиллилар қўшинлари Панжшер дарасида “Толибон”* колонналарига нисбатан партизанлик ҳужумларни уюштиришмоқда. Бошқа катта шаҳарларида эса ўнгга яқин Толиблар* ИШИД* жангарилариниг нишонига айланиб уларнинг қурбонига айланишмоқда.
Қундуз шаҳрида 8 октябрда юз берган портлаш натижасида юзга яқин тинч аҳолининг ўлимига ва бир қанча инсонларнинг жидий шикастланишига олиб келди, Аввалроқ, 3 октябрда Кобул масжидида жуда кучли портлаш юз бериб, 20 кишини ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлганди.
Бу албатта, мавжуд Миллий чегараларни тан олмайдиган ИД*нинг услубига хос.
Толибон* расмийси Забиуллоҳ Мужоҳиднинг 8 октябрь кунги таъкидига кўра, ИД* – таҳдиддан кўра, кўпроқ “бош оғриқдир”, лекин вазиятга бундай баҳо бериш унчалик ҳам объектив эмас.
Толибларни Афғонистондаги ички ва ташқи ҳокимияти: МО давлатлари нега ҳушёр бўлсин
Панжшер дарасидаги Тожикларга нисбатан репрессиялар фонида Афғон-Тожик чегарасида таранглик юзага келишига олиб келмоқда.
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон “Толибон”* муваққат ҳукуматини тан олмаслик бўйича жуда қаттиқ ва принципиал позицияни эгалламоқда, чунки у ҳаракатнинг биринчи бор қудратга келган даврини (1996-2001 йиллар) яхши эслаб қолган.
Ҳолбуки, Афғонистон 46 % аҳолисининг этник келиб чиқиши тожиклардан иборат.
Бу орада Душанбе ва Кобул кескин баёнотлар билан алмашиб, ўз ҳарбий кучларини чегара тараф олға бошлашмоқда. “Толибон”* раҳбарлари мамлакат шимолий ҳудуди бўлган Тоҳар вилоятига ўзининг махсус кучларини жойлаштириб бўлди. Ҳукумат расмийларининг баёнотига кўра, “Бу жасур жангчилар, ҳар доим шоҳид камари билан юришади, Афғонистондаги АҚШ базаларида портлашлар юз берганида, уларнинг ҳиссалари катта бўлган, улар қўрқув нима эканлигини билишмайди”
Афғонистон: ҳодисалар маркази – Қобулдами ёки Панжшерда?
Бундай янги "Шоҳид белбоғли" жангариларни афғон чегарасидаги хавфсизлик билан боғлаб бўлмайди, бу эса ўз навбатида нафақат Тожикистон балким бутун Марказий Осиёдаги бошқа чегарадош давлатларида ҳам "ноқулайлик" туғдирмоқда.
Афғонистоннинг бир нечта шимолий ҳудудларини назорат қилувчи “Жамоат Ансруллоҳ” террорчилик тузилмасининг раҳбари 7 октябрь куни Тожикистон ҳудудига бостириб киришга тайёр эканлигини айтиб ўтди. 10 йил олдин Тожикистондаги мавжуд конституцион ҳукуматни ағдариш нияти остида ташкил топган бу қўпорувчилик тузилма Бадаҳшонда “Толибон”* ҳаракати ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди. Айтиш жойизки, “Жамоат Ансруллоҳ” “Толибон”* ҳаракатининг жанговар бўлинмаси ҳисобланади.
Ўзбекистон АҚШ ҲҲКнинг "захира аэродроми"га айланадими?
Худди шу бир пайтда, Россия ТИВнинг тожик-афғон чегарасида вазият кескинлашгани сабаб, бу борада қатъий чоралар кўриш ҳақидаги баёноти толибларнинг "сиёсий идораси"га тўғридан-тўғри қаратилган. Эшитиб қолишармикан?
“Толибон”* Афғонистонда қудратга келиши – Россия ва унинг минтақавий ҳамкорлари учун катта муаммолидир.
Москва прагматик равишда 33 мулладан иборат муваққат ҳукуматдан Толибон*нинг олдинги ваъдаларини бажаришни талаб қилмоқда: сиёсий нуқтаи назардан терроризм ва гиёҳвандлик таҳдидларининг Афғонистон ҳудудидан кўпайишига йўл қўйилмаслик, “Аль-қоида”* билан бўлган ҳар қандай алоқани узиш, ва бутун афғон халқининг сиёсий ва этноконфессионал манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳукумат тузилиши талаб қилмоқда.
КХШТнинг Тожикистонда ўтказадиган тактик ҳаракатлари, Панж дарёсининг чап қирғоғидаги турли радикал ташкилотларнинг кайфиятини тинч йўл билан ҳал қилишнинг яна бир муҳим далили бўлиб хизмат қилади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.