ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Украина Туркий Кенгашга кузатувчи сифатида киришни истамоқда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири украиналик ҳамкасби билан учрашувидан сўнг маълум қилди.
Туркий Кенгаш туркийзабон давлатларни - Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни бирлаштиради. Унинг иши тўртта асосий тамойилга асосланган: умумий тарих, тил, ўзига хослик ва маданият.
Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эмине Жапарова Украина - турк маданиятининг меросхўри эканлигини айтганди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.
2009 йилнинг 3 октябрида Озарбойжоннинг Нахичеван шаҳрида Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан иборат тўрт давлат иштирокида Туркийзабон давлатларнинг ҳамкорлик кенгаши тузилгани эълон қилинган бўлиб, унинг фаолияти принциплари 2016 йил 16 сентябрдаги Истанбул декларациясида эълон қилинган.
2019 йилнинг кузида ташкилотга Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган.