ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Бугун соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Кўхнадам” МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 04:55 да ҳодиса жойига етиб борган. Ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган 1982 йилда туғилган А.А (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттакўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига юборилган. Шифокорлар томонидан А.Анинг юзи, бўйни кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташҳиси қўйилган ва умумий куйиш сатҳи 50% тан жароҳати олганлигини маълум қилинган.
Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби, хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйига тўпланиши натижасида чақнаш юзага келган.
Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.