https://sputniknews.uz/20211008/samarqand-viloyatida-gaz-portlashi-oqibatida-bir-kishi-jarohatlandi-20830458.html
Самарқанд вилоятида газ портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди
Самарқанд вилоятида газ портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди
Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Каттақўрғон шаҳрида юз берган ҳаво-газ аралашмаси чақнаши юзасидан маълумот берди. 08.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-08T16:05+0500
2021-10-08T16:05+0500
2021-10-08T16:05+0500
ҳодисалар
самарқанд
газ портлаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20745316_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_129fc0f785ada7946da6235a9a47d5a2.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Бугун соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Кўхнадам” МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.Шунга кўра, 2та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 04:55 да ҳодиса жойига етиб борган. Ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган 1982 йилда туғилган А.А (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттакўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига юборилган. Шифокорлар томонидан А.Анинг юзи, бўйни кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташҳиси қўйилган ва умумий куйиш сатҳи 50% тан жароҳати олганлигини маълум қилинган.Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби, хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйига тўпланиши натижасида чақнаш юзага келган.Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210814/fvv-aksariyat-hollarda-chokib-ketishiga-nima-sabab-bolishini-aytdi-20078986.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/03/20745316_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_c57edab31f7b4329c570fce532140b71.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , самарқанд, газ портлаши
ҳодисалар , самарқанд, газ портлаши
Самарқанд вилоятида газ портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди
ФВВ Каттақўрғон шаҳрида юз берган ҳаво-газ аралашмаси чақнаши юзасидан маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Бугун соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Кўхнадам” МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 04:55 да ҳодиса жойига етиб борган. Ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган 1982 йилда туғилган А.А (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттакўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига юборилган. Шифокорлар томонидан А.Анинг юзи, бўйни кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташҳиси қўйилган ва умумий куйиш сатҳи 50% тан жароҳати олганлигини маълум қилинган.
Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби, хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйига тўпланиши натижасида чақнаш юзага келган.
Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.