Оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ЖЧда олтин медални қўлга киритди

Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг -73 кг вазн тоифасида баҳслар якунига етди.
Супачага чиққан Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистонда этноспорт ассоциацияси ташкил этилди
Эрматов дастлаб 124 кг, кейин 127 кг оғирликни, учинчи уринишда эса 132 кг оғирликни ўзига бўйсундира олди. Натижада, Диёрбек ушбу йўналишда 1-ўринни эгаллади. Кучли учликдан россиялик Никита Вагин (130 кг) ҳамда Грузия вакили Николоз Эсартиа (128 кг) жой олишди.
Силтаб кўтариш машқида Диёрбекдан бироз омад юз ўгирди. У ўз иштирокини 146 кг, иккикурашда эса 278 кг натижа билан якунлади ва 5-ўринни эгаллади.