ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. 9-10 октябр кунлари А-373 “Тошкент - Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир - қор), вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Автойўлда яхвонлик юзага келиши мумкин.
ФВВ ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўрамоқда.