Эксперт Ўзбекистоннинг пахта стратегиясига баҳо берди

Дунёда пахта нархи рекорд даражада қимматлаётган бир пайтда, Ўзбекистон пахта экиладиган майдонлар ва хомашё экспортини секин-аста камайтирмоқда. Республика "оқ олтин"дан ва ҳосилни йиғиштиришда қўл меҳнатидан воз кечадими – Sputnik экспертининг фикри.
Sputnik
Ўзбек пахтаси нимаси билан жозибадор ва у бугунги кунда қанчалик рақобатбардош, шунингдек, пахта етиштириш бюджет ва фермерлар учун иқтисодий жиҳатдан қанчалик фойдали - бу масалаларни Sputnik мухбири ва бошловчиси Анна Черкасова иқтисод фанлари доктори, Россиянинг собиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Леонид Холод билан муҳокама қилди.
Қўлда терилган пахта учун неча пулдан тўланиши маълум бўлди
Совет даврида пахтачилик республика қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири эди: ЎзССРдан 5-6 миллион тонна "оқ олтин" йиғиб олинган. Ҳозирги кунда экин майдонларининг қисқариши ва қишлоқ хўжалигининг диверсификация қилинганлиги ҳисобига экинларни етиштириш ҳажми қарийб икки баробарга камайган (2020 йилда 3,1 млн. тонна).
"Бу ҳажмлар ҳам бугунги кунда энг йирик пахта ишлаб чиқарувчи давлатлар: Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Покистон ва Бразилиядан кейинги олтинчи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон учун ёмон кўрсаткич эмас", - дея таъкидлади Леонид Холод.
Сўнгги йилларда бу соҳада ўзгаришлар юз берди ва кластерлар пайдо бўлди - бу тизим фақатгина пахтачиликда қўлланилмайди. Қишлоқ хўжалиги хомашёсини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, логистика ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришини ўз ичига олган вертикал интеграциялашган тузилма якка тартибдаги компанияларга қараганда анча фойдалироқ.
Пахта ва кунгабоқар ёғи: ҳукумат қарорига ўзгартириш киритилди
"2017 йилда бор йўғи битта пахта-тўқимачилик кластери бор эди, бугунги кунда улар сони 73 тага етган ва улар ҳисобига пахта ҳосилининг 70% улуши тўғри келади", – дейди эксперт.
Кластер тизими соҳа ичидаги соғлом рақобатни таъминлайди, бу эса барча корхоналарнинг уйғун ҳолда ишлаши ва омон қолишига имкон беради.
Бундан ташқари, икки йил олдин пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди, бу эса соҳада рақобат кучайишига имкон берди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта хомашёсининг асосий қисми маҳаллий корхоналарда қайта ишланмоқда. Ўтган йили 500та тўқимачилик корхоналарида пахта хомашёсининг қарийб 60%и қайта ишланган.
"Мамлакат олдида пахтани ички қайта ишлашни 70-73%гача ошириш ва ип, тўқимачилик, ёғлар экспортини кўпайтириш вазифаси турибди. Бунга мавжуд фабрика ва заводларнинг қувватини ошириш орқали эришиш
Бундан ташқари, дунё етакчилари - Хитой, АҚШ ва бошқалар давлатлар каби, йиғим - терим ва қайта ишлашда механизациялаш даражасини ошириш республика учун жуда муҳим.
"Оқ олтин мавсуми": Ўзбекистоннинг машҳур инсонлари пахтани қандай теришганини эсга олишди
"Ҳар қандай механизациялаштириш харажатларсиз кечмайди, бироқ қўл меҳнати пул талаб этади. Ўзбекистон учун техник жиҳозлар – бу иқтисодий зарурат ва маданият самарадорлигини ошириш усули", - дея очиқлик киритди иқтисод фанлари доктори.
Қандай бўлмасин, республика ҳокимияти бу соҳани тартибга келтирди ва пахта териш учун ҳар йили инфляция ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиладиган минимал ставкаларни жорий қилди. Бу тизимни янада шаффоф қилади ва мавсумий ишчиларга далада ишлашдан келадиган даромадни тахмин қилиш имконини беради.
Ўзбекистон пахтаси ўзини юқори сифати билан ажралиб туради ва талаб юқорилиги бўйича дунёдаги бешталикка киради. Асосан, Ўзбекистон пахтаси Хитой, Эрон ва Бангладешга экспорт қилинади ва экспортнинг умумий ҳажми бўйича республика сўнгги йилларда жаҳон бозорининг қарийб 2,5 фоиз улуши билан 8-9 ўринни эгаллаб келмоқда, бироқ у тайёр маҳсулотлар фойдасига аста-секин камайиб бормоқда.
"Пахта маҳсулотлари, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 270 миллион доллардан зиёд миқдорда етказиб берилади, бу Иттифоққа Ўзбекистоннинг барча экспорти қийматининг 9,8% ни ташкил этади" - дея қўшимча қилди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон пахта хомашёси экспортининг камайишини нафақат бошқа экинлар фойдасига унинг ишлаб чиқаришнинг пасайиши, балки Ўзбекистон бугунги кунда чуқур қайта ишлашга кўпроқ эътибор қаратаётгани билан ҳам изоҳлаш мумкин.
Леонид Холод ишонч билан айтдики, ушбу тўғри стратегия тайёр маҳсулотдан кўпроқ даромад олиш ва мамлакатда қўшимча иш ўринлари яратиш имкониятини беради.