“Электр энергия учун қарздор”: Афғонистондан қочиб кетган амалдорларнинг уйлари сотилади

Афғонистондан қочиб кетиб, электр энергия учун тўламаётган амалдорларнинг уйлари сотилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Афғонистондан қочиб кетиб, электр энергия учун тўламаётган амалдорларнинг уйлари сотилади. Бу ҳақда TOLOnews нашри Афғонистон DABS энергетика компанияси директори Сафиулло Аҳмадзойга асосан хабар қилди.
Айни вақтда Афғонистоннинг хорижий электр энергияси экспортчиларидан қарздорлиги 62 миллион долларни ташкил этмоқда, дейди у.
Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун салкам 10 миллион $ қарздор
Давлат компанияси ҳукумат рухсатини олгач, чет элга қочган собиқ режим амалдорлари ва сиёсатчиларга тегишли бўлган кўчмас мулк сотишни бошлайди: уларнинг баъзилари йиллар давомида электр энергияси учун пул тўламаган.
DABS собиқ раҳбари Дауд Нурзай биринчилардан бўлиб шундай вазият туфайли афғон халқи электр энергиясиз қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Илгарироқ, Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан 9,9 миллион $ қарздор эканлиги ҳақида хабар берилганди. DABS компанияси БМТнинг Афғонистонга ёрдам бериш миссиясига мурожаат қилишга мажбур бўлган.