ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум 6 октябрь куни ов қилиш учун Ўзбекистонга келди.
Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида суратларни жойлаштирди.
Шаҳзода лочинлар билан тувалоқларни овлайди.
Лочин ови Навоий вилоятида амалга оширилади. У ерда 300 гектар ер майдонни эгаллаган "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази" (АЙТАМ) мавжуд. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга келади.