Дубай шаҳзодаси лочин билан ов қилиш учун Ўзбекистонга келди - фото

© AFP 2023 / Karim SahibТренировки с соколом в пустыне Лива в ОАЭ
Тренировки с соколом в пустыне Лива в ОАЭ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2021
Oбуна бўлиш
Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум 6 октябрь куни ов қилиш учун Ўзбекистонга келди.
Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида суратларни жойлаштирди.
Шаҳзода лочинлар билан тувалоқларни овлайди.
Лочин ови Навоий вилоятида амалга оширилади. У ерда 300 гектар ер майдонни эгаллаган "Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази" (АЙТАМ) мавжуд. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга келади.
Янгиликлар лентаси
0