Абдулазиз Камилов "Толибон" ҳукумати ТИВ раҳбари билан учрашди

Вазир Камилов ва Муттакий мамлакатдаги жорий вазиятни муҳокама қилишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қобулда "Толибон" ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Амирхон Муттақий билан музокара ўтказди.
Бу ҳақда Twitterда Афғонистон ТИВ расмий вакили Абдул Қаҳор Балхий хабар берган.
Бу юқори даражадаги илк расмий учрашув бўлди.
Камилов встретился с министром иностранных дел Талибана мавлави Амир Ханом
Вазир Камилов ва Муттақий мамлакатдаги жорий вазиятни муҳокама қилишган.
Камилов встретился с министром иностранных дел Талибана мавлави Амир Ханом
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қобул жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига ишонч билдирган ва Тошкент транзит, энергетика ҳамда савдо соҳасида ўз мажбуриятларига амал қилишда давом этишини айтиб ишонтирган.
"Афғонистон заминида узоқ вақтдан буён истиқомат қилиб келаётган ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти Афғонистоннинг янги ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этади", - деди Камилов.
2021 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.