https://sputniknews.uz/20211007/abdulaziz-kamilov-tolibon-hukumati-bilan-yuqori-darajadagi-uchrashuv---20814035.html
Абдулазиз Камилов "Толибон" ҳукумати ТИВ раҳбари билан учрашди
Абдулазиз Камилов "Толибон" ҳукумати ТИВ раҳбари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Вазир Камилов ва Муттакий мамлакатдаги жорий вазиятни муҳокама қилишган. 07.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-07T15:26+0500
2021-10-07T15:26+0500
2021-10-07T19:03+0500
сиёсат
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/07/20813946_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_5637d2e28f5a62b30d2c2da1bddad8d8.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қобулда "Толибон" ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Амирхон Муттақий билан музокара ўтказди.Бу ҳақда Twitterда Афғонистон ТИВ расмий вакили Абдул Қаҳор Балхий хабар берган.Бу юқори даражадаги илк расмий учрашув бўлди.Вазир Камилов ва Муттақий мамлакатдаги жорий вазиятни муҳокама қилишган.Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қобул жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига ишонч билдирган ва Тошкент транзит, энергетика ҳамда савдо соҳасида ўз мажбуриятларига амал қилишда давом этишини айтиб ишонтирган."Афғонистон заминида узоқ вақтдан буён истиқомат қилиб келаётган ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти Афғонистоннинг янги ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этади", - деди Камилов. 2021 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/07/20813946_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_ba2dd6de751cf6241089bab5ae5bd82f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
сиёсат, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Абдулазиз Камилов "Толибон" ҳукумати ТИВ раҳбари билан учрашди
15:26 07.10.2021 (янгиланди: 19:03 07.10.2021) Вазир Камилов ва Муттакий мамлакатдаги жорий вазиятни муҳокама қилишган.
ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қобулда "Толибон" ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Амирхон Муттақий билан музокара ўтказди.
Бу ҳақда Twitterда Афғонистон ТИВ расмий вакили Абдул Қаҳор Балхий хабар берган.
Бу юқори даражадаги илк расмий учрашув бўлди.
Вазир Камилов ва Муттақий мамлакатдаги жорий вазиятни муҳокама қилишган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қобул жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига ишонч билдирган ва Тошкент транзит, энергетика ҳамда савдо соҳасида ўз мажбуриятларига амал қилишда давом этишини айтиб ишонтирган.
"Афғонистон заминида узоқ вақтдан буён истиқомат қилиб келаётган ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти Афғонистоннинг янги ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этади", - деди Камилов.
2021 йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.