ТОШКЕНТ, 6 окт – РИА Новости. АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўтган ҳафтада чет элдаги барча резидентураларига "ўнлаб" ўлдирилган, ҳибсга олинган ёки бошқа давлат разведка хизмати томонидан "вербовка қилиб олинган" информаторлар ҳақида хабар берилган телеграммаларни йўллади. Бу ҳақда New York Times нашри ёзмоқда.
"Мутлақо махфий" грифи остида юборилган ҳужжатда МРБ ўз ходимларини йўқотиш рақамлари ўта катта экани ҳақида огоҳлантирган.
"Телеграмма қисқа бўлса-да, унда бироқ рақиб разведка хизматлари томонидан йўқ қилинган агентлар сони ҳақида аниқ маълумот келтирилган. Контрразведкачилар одатда бу сингари алоқа тармоқларида бундай маълумотлар билан бўлишмайдилар", - дейилади мақолада.
МРБ шунингдек, ҳибсга олинган хорижий агентларнинг аниқ сонини очиқлаган, бироқ айни вақтда бошқа разведка хизматлари томонидан "вербовка" қилиб олиниб, АҚШга қарши ишлаётганлар сонини келтиришга қийналган.
New York Times нашрининг ёзишича, агентларни ўзи томонга вербовка қилиб олиш ишларида айниқса, покистон махсус хизматларига тенг келадиган йўқ. Хитой ва Россияда эса маҳаллий контрразведкачилар америка агентларини кузатиш учун сунъий онг, биометрик сканерлаш ва инсонни юз қиёфасига қараб таний оладиган технологиялардан фойдаланишда қийинчиликка учраганлар.