https://sputniknews.uz/20211006/aqsh-razvedkasi-chet-eldagi-onlab-informatorlardan-mahrum-bolganini-aytmoqda-20789598.html
АҚШ разведкаси чет элдаги ўнлаб "информаторлардан" маҳрум бўлганини айтмоқда
АҚШ разведкаси чет элдаги ўнлаб "информаторлардан" маҳрум бўлганини айтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
"Мутлақо махфий" грифи остида келган ҳужжатда МРБ ўз ходимларини йўқотиш рақамлари ўта катта экани ҳақида огоҳлантирган. 06.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-06T12:39+0500
2021-10-06T12:39+0500
2021-10-06T12:39+0500
дунёда
разведка хизмати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/03/15529780_0:193:2953:1854_1920x0_80_0_0_a7f391a4f7bffd9cfa40fd7959f18877.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – РИА Новости. АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўтган ҳафтада чет элдаги барча резидентураларига "ўнлаб" ўлдирилган, ҳибсга олинган ёки бошқа давлат разведка хизмати томонидан "вербовка қилиб олинган" информаторлар ҳақида хабар берилган телеграммаларни йўллади. Бу ҳақда New York Times нашри ёзмоқда."Мутлақо махфий" грифи остида юборилган ҳужжатда МРБ ўз ходимларини йўқотиш рақамлари ўта катта экани ҳақида огоҳлантирган."Телеграмма қисқа бўлса-да, унда бироқ рақиб разведка хизматлари томонидан йўқ қилинган агентлар сони ҳақида аниқ маълумот келтирилган. Контрразведкачилар одатда бу сингари алоқа тармоқларида бундай маълумотлар билан бўлишмайдилар", - дейилади мақолада.МРБ шунингдек, ҳибсга олинган хорижий агентларнинг аниқ сонини очиқлаган, бироқ айни вақтда бошқа разведка хизматлари томонидан "вербовка" қилиб олиниб, АҚШга қарши ишлаётганлар сонини келтиришга қийналган.New York Times нашрининг ёзишича, агентларни ўзи томонга вербовка қилиб олиш ишларида айниқса, покистон махсус хизматларига тенг келадиган йўқ. Хитой ва Россияда эса маҳаллий контрразведкачилар америка агентларини кузатиш учун сунъий онг, биометрик сканерлаш ва инсонни юз қиёфасига қараб таний оладиган технологиялардан фойдаланишда қийинчиликка учраганлар.
https://sputniknews.uz/20210304/zbekiston-arbiy-razvedkachilari-yana-bir-khalaro-musobaada-tengsizlikni-namon-etishdi-16131007.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/03/15529780_101:0:2830:2047_1920x0_80_0_0_10d83d71cd2ddc626091b7baa02ad055.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, разведка хизмати
АҚШ разведкаси чет элдаги ўнлаб "информаторлардан" маҳрум бўлганини айтмоқда
"Мутлақо махфий" грифи остида келган ҳужжатда МРБ ўз ходимларини йўқотиш рақамлари ўта катта экани ҳақида огоҳлантирган.
ТОШКЕНТ, 6 окт – РИА Новости. АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўтган ҳафтада чет элдаги барча резидентураларига "ўнлаб" ўлдирилган, ҳибсга олинган ёки бошқа давлат разведка хизмати томонидан "вербовка қилиб олинган" информаторлар ҳақида хабар берилган телеграммаларни йўллади. Бу ҳақда New York Times нашри ёзмоқда.
"Мутлақо махфий" грифи остида юборилган ҳужжатда МРБ ўз ходимларини йўқотиш рақамлари ўта катта экани ҳақида огоҳлантирган.
"Телеграмма қисқа бўлса-да, унда бироқ рақиб разведка хизматлари томонидан йўқ қилинган агентлар сони ҳақида аниқ маълумот келтирилган. Контрразведкачилар одатда бу сингари алоқа тармоқларида бундай маълумотлар билан бўлишмайдилар", - дейилади мақолада.
МРБ шунингдек, ҳибсга олинган хорижий агентларнинг аниқ сонини очиқлаган, бироқ айни вақтда бошқа разведка хизматлари томонидан "вербовка" қилиб олиниб, АҚШга қарши ишлаётганлар сонини келтиришга қийналган.
New York Times нашрининг ёзишича, агентларни ўзи томонга вербовка қилиб олиш ишларида айниқса, покистон махсус хизматларига тенг келадиган йўқ. Хитой ва Россияда эса маҳаллий контрразведкачилар америка агентларини кузатиш учун сунъий онг, биометрик сканерлаш ва инсонни юз қиёфасига қараб таний оладиган технологиялардан фойдаланишда қийинчиликка учраганлар.