"Толибон”* 30дан зиёд кишини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади - тафсилотлар

Толиблар жаҳон ҳамжамияти томонидан бўлаётган огоҳлантиришларни инкор этган ҳолда афғон сиёсий тизимини шакллантиришда давом этмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. "Толибон"* ҳукумати ўз жангариларидан 34 нафарини давлат хизматчиси лавозимларига тайинлади. Бу ҳақда Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забихулла Мужоҳид ўз Twitterида хабар берди.
Аввалроқ, Қобулдаги терракт тафсилотларини эълон қилганлиги сабали ижтимоий тармоқ унинг саҳифасини блоклаб қўйган эди, бироқ бир мунча вақт ўтгач, радикаллар вакили ўз саҳифасига кириш имкониятини қайта қўлга киритди.
Жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга доир илтимосларига қарамай, давлат лавозимларини яна пуштунлар эгаллади.
Афғонистонга 2001 йилда қўшинлар киритилиши хато бўлганми - европаликлар фикри
Мужоҳиднинг таъкидлашича, ушбу лавозимларга диний унвонга эга жангарилар тайинланган. Улар қаторида 4 нафар қори, 16 нафар мулла ва 14 нафар мавлавий бор.
Улар қуйидаги лавозимларни эгаллаганлар: инсонлар ва ногиронлар масалалари бўйича вазир, бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари, Афғон Қизил Ярим Ой жамияти раҳбари ва бошқалар.
Радикалларнинг аксарияти Афғонистон провинциялари раҳбарлари ва маъмурий ўринбосарлари лавозимларига тайинланган.
Шу тарзда, толиблар ўз ҳукумати дунёда тан олинишининг асосий шартларидан бирини инкор этди. Ундан ташқари, улар аёлларни давлат хизматига қабул қилиш ҳақидаги ваъдасини ҳам бажармади.
* - Россия ва Тожикистонда тақиқланган террорчи ташкилот.