Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

Тошкент вилоятида ЙПХ ходимлари ва фуқаролар ўртасида низо чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. 1 октябрь куни Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373а "Олмалиқ-Тошкент" автомобиль йўлининг 1-километрида ЙПХ ходими А.Караев томонидан "KIA CARNIVAL" русумли автомобиль тўхтатилган ва текширув давомида транспорт воситасининг ён ойнаси рухсатсиз қорайтирилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилаётган вақтда ушбу автомобиль йўловчиси ҳамда атрофда бўлган яна бир пиёда телефон орқали ҳолатни видеотасвирга олган.
ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган автоблогер ушланди. Унинг телефонида порновидео аниқланди
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқамасининг маълумотига кўра, ЙПХ ходими ушбу жараёнда йўловчига тасвирга олмасликни сўраб эътирозлар билдирган ва ўзаро тортишувли вазият юзага келган.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.