ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган автоблогер ушланди. Унинг телефонида порновидео аниқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМилиция
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ икки нафар блогер Аброр Козубаев ва Бобур Ганиев ушлангани ҳақида хабарлар юзасидан баёнот берди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда блогерлик билан шуғулланувчи Бобур Ғаниев Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Қўқонлик блогер Иқбол Комилжонов ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланди - БП
Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:
30 сентябр куни тахминан соат 23.30 ларда Учтепа тумани “Фарход” бозори рўпарасида ўтказилаётган “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Эпика русумли давлат рақами 01 U 909 BB бўлган автомашина тўхтатилган.
Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг (интернет тармоғида “Аброр блогер” номи билан танилган) ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Эпика русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ганиев (интернет тармоғида “Автоблогер Бобур Ганиев” номи билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган.
Рассмотрение ходатайства следствия об аресте А. Величко в Черемушкинском суде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Машинага скотч билан ёпиштирилган ҳолда катта тезликда шаҳар айланган блогер ҳибсга олинди
ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси А.Козубаев, йўловчилари Б.Ганиев ва О.Салимовлар Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Б.Ганиевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0