Самарқандда қўлбола алкотестер ясаган ГАИ ходими интернет юлдузига айланди

ЙПХ ходими С.С. “Nexia” ҳайдовчисининг мастлик ҳолати бор ёки йўқлигини қоғоз ёрдамида текшириб кўрмоқчи бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида йўл-патруль хизмати ходими қоғоздан ясалган алкотестердан фойдалангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХББ матбуот хизмати бу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, воқеа 27 сентябрь куни соат 20:30 ларда рўй берган. ЙПХ ходими С.С. “Nexia” ҳайдовчисини тўхтатган ва унинг мастлик ҳолати бор ёки йўқлигини қоғоз ёрдамида текшириб кўрмоқчи бўлган.
Ҳозирда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Сурхондарёда ЙПХ ходимини капотида судраган ҳайдовчи ҳибсга олинди
Бошқарма ҳайдовчининг спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини текшириб кўриш учун вилоят ЙҲХБ ходимларига жами 17 дона махсус алкотестер мосламаси фойдаланишга берилганини қўшимча қилган.