Чирчиқ дарёси бўйлаб янги замонавий кўприк бунёд этилади

Кўприк 4Р12 “Тошкент — Чорвоқ” йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янгизамонавий кўприкни бунёд этишга киришилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
На реке Чирчик построят новый мост
Таъкидланишича, Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Кўприк 4Р12 “Тошкент — Чорвоқ” автомагистралидан Чирчиқ шаҳрига кираверишдаги дарёдаги тўғон ёнида қурилади.
Хабарда ёзилишича, лойиҳада тўхташ худудлари, суғориш ва ирригация тизимлари, ташқи ёритиш қурилмалари эътиборга олинган.