ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. "Толибон"* ҳаракати "Ислом давлати"* террорчилик уюшмаси жангариларига қарши операция бошланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Khaama Press.
ОАВ маълумотларига кўра, террорчиларга қарши кураш пойтахт провинцияси ва Нангархара туманида ўтказилади.
Шу билан бирга, толиблар, ИШИД* уларга ҳеч қандай хавф туғдирмаслиги ҳақида таъкидламоқда. "Толибон" баёнотига кўра, сўнгги вақтларда улар террорчилик уюшмаларининг бир неча вакилларини тириклай қўлга олишган.
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи давомида Нангархарда бир йўла бир нечта портлашлар ва қуролланган ҳужумлар рўй берган эди. Буларнинг оқибатида толиблар билан бир қаторда маҳаллий аҳоли ҳам ҳалок бўлганди.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.