Октябрь бошида об-ҳаво кескин совийди

1-3 октябрда республика ҳудудларига Россия Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. 30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
1-3 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари аста-секин +3...+8 даража илиқгача, кундуз кунлари +12...+17 даража илиқгача, шимолда кечалари +0...+5 даража илиқгача, кундуз кунлари +10...+15 даража илиқгача пасаяди.
1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.
30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.