ИИББ Тошкентда бола ўғирлангани ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ интернетда “Қорасарой” турар-жой мажмуаси яқинида 5 ёшли болани номаълум шахс автомобилига ўтқизмоқчи бўлгани айтилган хабар тарқалган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Қорасарой” турар-жой мажмуаси яқинида 5 ёшли болани номаълум шахс автомобилига ўтқизмоқчи бўлгани ҳақидаги овозли хабар тарқалмоқда. Пойтахт ИИББ бу маълумотни текшириб, ёлғон эканини хабар қилди.

“Тошкент шаҳри ҳудудида бола ўғирлангани билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган”, - дейилган хабарда.

Идора ёлғон ахборот тарқатиш учун Ўзбекистон қонунчилигида жавобгарлик кўзда тутилганини эслатган.
Янгийўлда 8 ёшли қизни ўғирламоқчи бўлган эркак ушланди: у илгари судланган
Шунингдек, ИИББ фуқароларга фарзандларига ширинлик таклиф қилиб, номаълум уйга кириш, бегона автомобилга минишга чорловчи бегоналардан эҳтиёт бўлишни ўргатишни тавсия қилган.