Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар сони кўпайди

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар сони кўпайган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, хорижий фуқаролар томонидан содир этилган жиноятлар сони кўпайган.
Январь-сентябр ойларида мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар сони деярли 6 фоизга ошди.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар РФ ҳудудида 24,7 мингта ҳуқуқбузарлик содир этди, бу 2020 йилнинг январ-августига нисбатан 5,9 фоизга кўп,- дейилган ҳисоботда.

Қайд этилишича, кўпинча Россия ҳудудидаги қонун МДҲ давлатларидан келган фуқаролар томонидан бузилмоқда.
Москва полицияси мигрантларга огоҳлантириш билан чиқди
МДҲ давлатлари фуқаролари 19,2 мингта жиноят содир этган бўлса, улар 8 фоизга камайди.
Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар сони 1,1 фоизга камайиб, 10,3 мингтани ташкил этди.