Ушбу хабарга машҳур швециялик эко-фаол қизча (Грета Тунберг) қандай муносабат билдирганини аниқ билмаймиз, лекин Ғарб оммавий ахборот воситалари Европада кўмир нархи янги рекорд ўрнатганини афсус билан қайд этмоқда.
Роттердам, Амстердам ва Антверпен биржаларида электр ишлаб чиқарувчи компаниялар бир метр/тонна ёқилғи учун сўзсиз 137 доллар тўламоқдалар. Ваҳоланки, кечагина инсониятнинг энг прогрессив қатлами кўмирни, энг экологик ифлос ёнилғи сифатида, ахлат қутисига ташлашга тайёр бўлиб турганди. Кўмир бозорининг қайта тикланиши табиий газ нархи рекорд даражага чиққани туфайли рўй берди. Анчадан бери, ҳеч нарса сотиб ололмай “оч” ўтирган операторлар эса дарҳол уни сотиб олишни бошлади. Вазият шунчалик жиддийки, айни дамда кўмир саноатини тугатиш режаларини қайта кўриб чиқиш ҳақида гап кетмоқда. Масалан кўмирли ИЭС оператори бўлган Британиянинг Drax, компанияси, энергетик хавфсизлик учун керак бўлса, электр станцияни эксплуатациядан чиқаришни ортга суриши мумкинлигини хабар берди. Ушбу баёнотнинг ўзига яраша асоси ҳам бор экан: Лондон ёз ўрталаридан бошлаб электр учун керак бўладиган кўмир саноатининг ортиқча харажатларини давлат бюджетидан қоплаб келаётган экан.
Вазият секин аста ёмонлашиб бормоқда ва европалик таҳлилчилар буни охиргача тўлдирилмаган ер ости газ омоборлари билан, ҳамда бир Австралия, Жанубий Африка ва Колумбиядан текорлик билан кўмир сотиб олиб имконияти йўқлиги туфайли ҳам оғлашмоқда. Айтмоқчи, сўнгги вақтларда, Россиядан ҳам кўмир жуда кам олиб келинмоқда. Бу эса айнан Европа жамоаси хохиши билан содир бўлганди. ЕИ 1990 йилдан бошлаб кўмирдан фойдаланиш ҳажмини қисқартириб келмоқда.
Вазиятнинг кулгули томони шунда-ки, кўмир истеъмоли ҳажми қанчалик тез камайган бўлса, бугун ўша ерда электр нархи шунча ошмоқда. Бунга энг ёрқин мисол – Германия. Энг бой кўмир конларидан бири– Рур кўмир бассейни эгаси бўлган ушбу давлат, кўмир истеъмолини қисқартириб юборди. Ишлаб чиқариш ҳажми сўнгги 4 йил ичида йилига 170 миллион тонндан до 120тоннагача тушиб кетди.
Бугун, “Шимолий оқим-2”ни сертияфикация қилиш санаси маълум бўлмай, газ нархи 800 долларга чиққан бир вақтда келгуси йилда 1 мегаватт-соат энергия нархи 100 Еврога яқин бўлиши кутилмоқда.
Энергетика бозоридаги ушбу тушунарсиз вазият, электр энергияси ишлаб чиқиш нархларининг кескин ўзгариши “қора олтинни” орқага қайтаришга мажбур қилмоқда. Бир қарашда бу мумкин эмасдек туюлса-да, лекин бу алодоқчи туйғу.
Гап шундаки, кўмир бозорига ҳужумлар бугундан бошлангани йўқ. Унга ҳужумлар бир неча йил олдин бошланган. Аниқроғи ўтган асрнинг 60-70 йилларида Ғарбда “Етти опа” номли нефт ишлаб чиқарувчилар картели давридан бошланган эди. Ҳозирги нефт гигантлари Уларнинг авлодлари деса бўлади. British Petroleum, Chevron, Royal Dutch Shell ва ExxonMobil, компанияларини уларнинг авлодлари десак бўлади.
Айнан мана шу компанияларнинг “ота-боболари” 60 йил олдин кўмир қазиб олишга ихтисослашган компанияларга қарши энг оммавий тайзиқ ўтказа бошлаган эди. Ваҳоланки, айнан кўмир инсониятга саноат революциясини ва иккита урушни бошдан кечиришга ёрдам бериб, дунё фаровонлиги асосига айланган эди. Ўша вақтда ёнилғи бозорида иккинчи ўринда бўлган нефт бўлса, янги энергетик мўжизадек тақдим этила бошланган эди.
Турли-туман яширин фитналар оқибатида етакчи кўмир компаниялари бозорда ўз ўрнини йўқотиб, бирин-кетин пойгадан чиқа бошлади. Кимдир ўз активларини нефт компанияларига сотиб кетган бўлса, бошқалар ими жимида суиқасд қилишди. 1980 йилларга келиб нефт дунё иқтисодининг “янги қонига” айланди.
Бизнинг давримизда эса худди шундай махинация нефтнинг ўзига нисбатан қўлланилди. “Яшиллар” худди ўша аввалги схемалар бўйича, ОАВ орқали доимий тарқатиб турилаётган турли “жазавасимон” яшил хабарлар орқали инсониятни қурқариш, озон қатламидаги туйнукларни ёпиш ва муқобил энергия манбааларига ўтишга даъват қила бошланди.
Кенг оммага муқобил энергия ҳали энди биринчи қадамини қўяётгани ва углеводород энергияси каби самарадорлик даражасига етмаганини тушунтириш – жуда мушкул. Минглаб норози овозлар бунга дарров қарши бўлади. Орқага озгина назар ташланса, эндигина нефт ва газга мослашган энергетика бозори муқобил энергетика келиши биланоқ тебрана бошланганини кўриш мумкин. Муқобил энергетика бўлса, ҳарорат иқлим нормаларидан бироз ўзгариши биланоқ, катта ҳудудларда свет ўчишига олиб келди. Масалан, шу йил қиш ва ёшда АҚШ жанубида.
Ўтган йил замонавий трендларга қизиқувчиларга физика қонунларини ва аждодларимиз биздан кўра ахмоқроқ бўлмаганини яна бир бор эслатиб қўйди. Қуёш панеллари ва шамол электр станциялари фақат улар ишлашига мос шароит бўлсагина ишлашини кўрсатди. Нефт ва газнинг нархи бўлса доимо биржада сакрайди, уларни сақлаш учун қиммат қувурлар, омборхоналар ва кимё комбинатлари талаб қилади. Мана шу қийинчиликлар глобал муаммога айланган замонда, инсоният яна ўша эски қадрдон кўмирга мурожаат қилди. Кўмир ўзига кўп эътибор талаб қилмайди, вақти келгунча штабелларда, шахта ҳовлиларида порт ва омборларда кутиб тура олади. Ҳар қандай об-ҳавода оддтий кема трюмида сақланиши мумкин ва керак бўлганда дунёнинг исталган нуқтасига йўл олиши мумкин. Уни хоҳ уйда печкада ишлатинг ҳоҳ электр станциясида ёки пулат қуйиш цехида.
Одатда, Россияни дунёдан ортда қолгани учун тез-тез уришиб туришади, лекин бу кўмир борасида биз фақат хурсанд бўлишимиз мумкин.
Яқинда экологлар ва муқобил энергетика тарафдорлари Хитойнинг хорижда кўмир ишлаб чиқариш лойиҳаларини тугатиш ҳақидаги хабардан жуда хурсанд бўлишиган эди. Шундайлиги тўғрику-я, лекин Хитой ўз ҳудуди ичида кўмир саноатини тўхтатиш ҳақида ўйлаб ҳам кўраётгани йўқ. Балким аксинча.
Хитой Коммунистик партиясининг яқин беш йиллик режасига кўра, мамлакатда учта янги кўмир ИЭСи, 18та сўнгги авлод домна печлар қуришни режалаштирган. Айтиш жоизки Хитой айни дамда бир йилда 4,98 миллиард тонна кўмир ёқади. Кўмир ёрдамида бир йилда ишлаб чиқарилаётган энергия миқдори 1 080 гигаваттни ташкил қилади. Эътибор беринг, бу Россиянинг барча АЭС, ГЭС ва бошқа электр станциялари ишлаб чиқараётган энергиядан кўп.
Иккинчи томондан Хитойда кўмир қазиб олиш миқдори секин-аста камайиб бормоқда, Австралия билан муносабатлар эса тарихий энг паст нуқтага етган — буларнинг барчаси Россия учун янги имкониятлар яратади...
Буни давлат раҳбарлари ҳам тушуниб турганини кўриш мумкин. Бир ой олдин Байкал-Амур магистралининг Улак ва Февральск орасида жойлашган муаммоли шарқий йўналишини таъмирлаш ишлари бошланган эди. Ушбу ишларни бажариш учун бош ва ягона пудратчи этиб Мудофаа вазирлиги тайинланди. Дастлаб узунлиги 340 км бўлган йўлни модернизация қилиш 2024 йилда тугатилиши режалаштирилган эди, лекин Мудофаа вазири ўринбосари генерал Булдаков ва темир йўл қўшинлари барча ишларни бир йил олдин якунлашини маълум қилди.
Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум доирасида 3 сентябрь куни кенг оммага БАМ йўналишида янгилаш режалаштирилаётган аҳоли пунктлари рўйхати тайёрлигини маълум қилди. Буларнинг барчаси худди Москвада бўлган янгилашни эслатди ва Россия Шарққа юз тутаётганини англатади. Демак, Кузбасс кўмири Осиё ва Тинч Океани бозорларига йўл олади.
Умуман олганда Европа ҳам физика қонунларини эсга олиши ва ўзи ишлаб чиқараёган энергияни мувофиқлаштириши мумкин. ШУ вақтнинг ўзида Россияниг Усть-Луг шаҳарчасида кўмир терминали қуриб битказилмоқда. Кемерово шахтёрлари эса, керак бўлса ишлаб чиқаришни жон деб оширишади. Саҳнага яна бирор яшил энергетика куйчиси чиқиб қолмаса бўлди. Ахир ўтган 100 йилликда бундай ҳолат икки маротаба кузатилди.