ТОШКЕНТ, 27 сен ― Sputnik. Инсоният аввалгидек ядровий йўқ қилиниш хавфига ўта яқин турибди, деб баёнот берди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш.
У ўзининг Twitterдаги саҳифасида бутун дунёда 14 минг донага яқин ядровий қурол борлигини таъкидлаган. Фалокатнинг олдини олиш учун "мазкур масалага ечим топиш зарур", деб ҳисоблайди Гутерреш.
"Ядровий можаро булутларини батамом тарқатиб юбориш, коинотимизни ядровий қуролдан халос қилиш ва янги ишонч ва тинчлик даври ҳақида эълон қилиш вақти келди", - деб ёзиб қолдирган БМТ бош котиби.
Эслатиб ўтамиз, ядровий қуролни тўлиқ йўқ қилиш учун халқаро кураш куни 26 сентябрда нишонланади. БМТ ядровий қуролдан батамом қутулиш керак, дея ҳисоблайди.