Скрипаллар иши: Британия виртуал генерални заҳарловчи деб атади

ОАВ талқинида янгилик мана бундай ёритилган: Буюк Британия прокуратураси Скрипаллар заҳарланишининг учинчи иштирокчисига айблов эълон қилди. Бу Сергей Федотов деган киши, бироқ, аслида асло у ва Федотов эмас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. 2018 йил куз-ёз ойларида Англиянинг кичик Солсбери ва Эймсбери шаҳарчаларида бир неча киши номаълум моддалардан заҳарланди. Улар орасида икки нафар Россия фуқароси ва тўрт нафар инглизлар бўлган: бири полицияси, икки нафари Эймсбери аҳолиси, бир нафар солсберилик аёл. Деярли бари тузалиб кетди, фақат Солсберидан бўлган аёл вафот этди.
Эймсбери ҳам, Солсбери ҳам бевосита машҳур Портон-Даун ҳарбий биолабораторияси яқинида жойлашган. У ерда сайёрадаги энг хавфли кимёвий ва биологик моддалар сақланади. Масалан, лаборатория олимлари рицин каби заҳар устидан фаол иш олиб боришади. Ундан яқинда заҳарга қарши восита ўйлаб топишди.
Лондон Кремлнинг Скрипаль ишига алоқадорлигига оид ҳеч қандай далил йўқлигини тан олди
Портон-Даун ўзининг одамлар устидаги аттангли тажрибалари билан машҳур. Урушдан кейин дарҳол инглиз олимлари Германиядан заҳарлар коллекцияси, кимёвий ва биологик қуролларни олиб чиқиб кетиб, улар билан тажриба ўтказишга киришишди.
Тажриба қилинадиганлар сифатида инглиз ҳарбий хизматчиларидан фойдаланишган. Уларни газли камераларга қамаб, улар терисига ўлдирадиган заҳарларни сепишган. Синовлар вақтида уларнинг айримлари кўриш, эшитиш қобилиятларини йўқотишган, кучли оғриқ сезиб, тиришиб қолишган.
1953 йили тажриба ўтказувчилар учувчи Роналд Мэддисоннинг қўлига асабни фалаш қилувчи модда томизишган. Ёш йигит ҳалок бўлди. Суд унинг ўлимини тасодифий деб топди. Шунга ўхшаш воқеаларни инглиз тарихчиси Роб Ивенс ўзининг “Газдан заҳарланганлар: Портон-Даундаги одамлар устидаги ҳарбий кимёвий тажрибалар” китобида батафсил баён қилади.
Британия ҳарбий тажрибаларида минглаб кишилар қатнашишга мажбур бўлишган. Бироз доктор Менгеле синовларини эслатиб юборувчи бу ажойиб тажрибалар 1989 йилгача олиб борилган.
Россия ТИВ: Скрипалларнинг заҳарланишини катта эҳтимол билан Британия уюштирган
1960 йилларда Британия Мудофаа вазирлиги Лондон ерости йўлида биоқуролдан фойдаланган ҳолда ёлғондакам ҳужум ўтказди. Зарарсизлантирган куйдирги спораларини талк билан аралаштириб, вентиляция тизими орқали пуркашган. Кейин бунинг ҳаммаси метро бекатларида қандай тарқалишини кузатишган. Лондонликларни, табиийки, огоҳлантиришмаган. Мамлакатда мунтазам хавфли сизишлар рўй бериб турарди. 1978 йилда болгар диссиденти Георгий Марковни Лондоннинг қоқ марказида рицин билан заҳарлашди. 2002 йилда қандайдир террорчилардан ўша Лондонда зарин синтези учун керак бўлган барча компонентларни топишди. 2006 йилда Пикидиллида полоний изларини аниқлашди. Бундан инглиз ҳукуматида тезгига “Литвиненко” ишини тўқиб чиқарди.
Умуман олганда, инглизларнинг заҳарловчи моддалар билан хавфсиз муносабатда бўлишда ўта ёмон тарихи бор. Портон-Даун атрофида одамлан бундай мунтазам равишда заҳарланиб туриши ажабланарли эмас. Аммо 2018 йилда Солсберида заҳарланганлар орасида собиқ совет разведкачи хоини Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия бўлган. Шундан кейин ҳаммаси бошланиб кетди.
Британиянинг прогаганда машинаси бот-бот аҳоли миясига Скрипалларни руслар ўлдиришга уринишгани ҳақидаги ғояни сингдиришга киришиб кетишди. Каттаси у қачонлардир хоин бўлгани учун, қизини эса қўшоқнинг кетидан бўшоқ сифатида. Шу тариқа фисқ-фасодга тўлиб тошган “Скрипаллар иши” пайдо бўлди.
Бу воқеадаги ўхшамаган жойларни санаб чиқиш билан унинг яратувчилари ёрдам берган бўламиз. Бу сафсаталарни қанчалик рад этсак, шунчалик кўп аҳамият берган бўламиз. Келинг, яхшиси бу воқеа бошқа бир Британия иғвоси билан тузилиш жиҳатдан қанчалик ўхшаш эканини кўриб чиқамиз.
Скрипаллар НАТО кимёвий қуроли билан заҳарланган
Пьер Ришар иштирокидаги “Соябон билан укол қилиш” эски кулгили француз фильми бор эди. У эркин равишда ингиз махсус хизматлари диссидент Марков ўлими атрофида тўқиган ажойиб воқеани ҳикоя қилади. 1978 йилда омма орасида қандайдир болгар КГБ ходими уни Ватерло кўпригида пойлаб тургани ва куппа кундуз куни рицин суртилган соябон билан укол қилгани ҳақидаги версия тарқатилади. Бундан бахтиқаро диссидент британиялик шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ўлган.
Инглиз махсус хизмат ходимлари ва Скотленд-Ярд қанчалик ҳаракат қилишмасин бу версиянинг бирор бир далили топилмаганди. 2013 йилда Марков ўлими ҳақидаги иш далиллар бўлмагани учун ёпилганди. Болгар терговчиси Марковни инглиз касалхонасида даволайвериб ҳолдан тойдириб юборишгани илмоқли равишда тахмин қилди.
Аммо бу бўрттирилган фейк ҳозиргача интернет бўйлаб сайр қилиб юрибди ва болгар ва совет махсус хизматларига қарши прогаганданинг асоси бўлган. Афсоналардан бири СССР КГБси болгар ҳамкасбларига “ёрдам берди” деган версияни илгари суради.
Болгар журнаслит суриштирувчиси Христо Христов 20 йилча Марков ўлимига оид инглиз қарашини илгари сурди. У янги китоблар ёзиб ташлади, КГБ архивларини очишни талаб қилди, аллақачон ўлган болгар коммунизми билан курашди, хуллас, қўлидан келгунча суриштирув олиб борди. Аммо 2013 йилга келиб бу мавзунинг сийқаси чиққани маълум бўлди. Христовнинг янги китобларини ҳеч ким ўқимасди, Марков ким эканини унутиб юборишди.
Кўп ўтмай унинг ўрнига ватандоши, адаши ва тенгдоши Христо Грозев келди. У ҳам фантазияларда олдингисидан ҳам ўтиб тушди. Грозев ўз мавқеини агар жамоатчиликка доимо янги мазвулар ташлаб турилса, сақлаб қолиши мумкинлигини тушунди. Бу ерда архив, қўлёзмаларни титишнинг ҳожати йўқ эди. “Bellingcat”дан фойдаланган ҳолда – Мария Захарова гаплари билан айтганда “сиздириш воситаси”, - Грозев фейкларни яшин тезлигида ёзиб-чизиб ташлага бел боғлади.
Аввалига бу Петров ва Бошировлар эди. Яъни аслида Чепига ва Мишкин. Дарҳақиқат улар ГРУдан. Улар Скрипалларни заҳарлашди. Бунга қадар эса Чехословакиядаги омборни портлатишди. Балкандаги тоғларда юришган. Қандайдир россиялик мухолифатчилар билан ёмон ишларни қилишган. Болгарияда яна кимнидир заҳарлашган.
Бу орада қандайдир тўйда ҳам бўлишган. У ерда аллақандай генерал билан суратга тушишган. Нега генерал билан, полковник билан эмас. Жим туринг, ҳикоянинг белига тепманг.
Жабаров: "Скрипаль иши" можароси Мэйнинг карьерасига нуқта қўйиши мумкин
Шундай қилиб, тўйда генерал бор эди. У ҳам ГРУдан, демак. Бу тўйдаги генерал ҳам, гўёки, Скрипалларни заҳарлаган. Гарчи Солсберида ҳеч қачон бўлмаган ва ўша шум шпиль (найзасимон темир устун)ни кўрмаган бўлсада. Генералнинг исми Сергей Федотов. Яъни Денис Сергеев. Ёки балки, Сергей Денисов, муҳим эмас. Мана шу фейк шахсият, унинг мавжудлиги ҳеч ким томонидан исботланмаган, ўша машъум “учинчи гумонланувчидир”. Унга Буюк Британия Қироллик прокуратурасининг саволлари бор экан. “Учинчи инсон”дай. Шунақа яхши инглиз фильми бор эди.
Аслида Скрипаллар воқеаси Россия эмас, балки Британия ҳукуматига саволларни туғдиради. Бари мана бундай бўлиб кўринади, гўёки аввалига ота ва қиз қандайдир сизишми, ёки Портон-Даун мутахассисларининг қандайдир одамлар устидаги тажрибасининг қурбонлари бўлишган, кейин касалхонага тушишган ва у ерда номаълум шахслар бир нималар қилишган, ва охирида умуман йўқолиб қолишган.
Россия фуқароси Юлия Скрипаль камералар қаршисида фақат бир мартагига кўриниш берди ва жуда қўрқиб кетгандай кўринарди. Россия ва Буюк Британия фуқароси Сергей Скрипални эса омма 2018 йил мартидан буён кўрмади. Уларга нима бўлди? Уларни ўғирлаб кетишдими? Зўрлаб ушлаб туришибдими? Тирикми улар? Ўз жиноятларини яшириш илинжида – ёки жиноий хатоларини – мамлакат раҳбарияти Россияга қарши ёлғон ахборот тарқатувчи “Bellingcat”ни буюртма берди ва яшин тезлигида далилларни йўқ қилишга киришди. Скрипаль уйи ғиштигача йиғиштириб олинди – у ерда ҳатто томни алиштиришди. Нимагадир разведкачи мушук ўлдирилди.
Буюк Британия ҳукумати ҳалигача ҳеч қандай далилларни тақдим этмади, Россия ҳукуматининг экспертиза ўтказишга оид кўплаб таклифларини рад этди, россиялик дипломатларга Скрипаллар билан учрашишга имкон беришмади. Хуллас калом, замонавий жамиятда қабул қилинган барча халқаро суриштирув нормаларини бузди.
Британия мухолифати етакчиси Жереми Корбин парламентнинг қуйи палатасида фейк “Скрипаллар ишини” адолатли танқид қилди, унинг матбуот котиби эса бу иғво ва Колин Пауэлл Саддам Хусейннинг кимёвий қуроли деб ўйланган машҳур ичида оқ кукун бўлган пробирка ўртасидагида ўхшашликни келтирди.
"Скрипаль иши"да заҳарланган гречка версияси пайдо бўлди
Британия ҳукуматининг халқаро жамият олдида Скрипаллар иши учун жавоб бериш вақти аллақачон келган. Алоҳида эса, албатта, мушук учун.