"Толибон"* Сухайл Шахинни Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинлади

Унинг айтишича, мактубда 2021 йилнинг 15 августида Афғонистоннинг олдинги президенти Ашраф Гани "қувилгани" ва мамлакат бошқа уни "президент сифатида тан олмаслиги" ҳам кўрсатиб ўтилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. "Толибон"* олдинги ҳукумат томонидан Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган Ғулом Исоқзой бошқа мамлакатни ташкилотда тақдим этмаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости БМТ бош котиби расмий вакили Фархон Хакга таяниб хабар бермоқда.
"2021 йил йигирманчи сентябрда бош котиб "Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазирлиги" бланкида "ташқи шилар вазири" Амир Хон Муттакий имзоси қўйилган хатни олди, унда 21-27 сентябр кунлари БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида иштирок этиш илтимоси баён этилган эди", - деди Хак.
Толиблар Кобулда Россия, Хитой ва Покистон вакиллари билан учрашув ўтказмоқда
Унинг айтишича, мактубда 2021 йилнинг 15 августида Афғонистоннинг олдинги президенти Ашраф Гани "қувилгани" ва мамлакат бошқа уни "президент сифатида тан олмаслиги" ҳам кўрсатиб ўтилган.
Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Исоқзой лавозимга толиблар пойтахтни ўз назоратига олаётган вақтда мамлакатдан қочиб кетган президент Ашраф Ғани ҳукумати томонидан тайинланган. Толиблар ҳукуматга келгач Исоқзой толибларни БМТда кўплаб маротаба танқид қилган. Жумладан, у толиблар томонидан шакллантирилган ҳукуматни инклюзив деб атаб бўлмаслигини айтиб, шунингдек, уларни инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблаган.
Афғонистонда шариат қонуни ўрнатилиши МО мамлакатлари учун хавфли - эксперт
Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирган эдилар, 15 август куни улар Қобулга кириб боришди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилишди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. 6 сентябр куни толиблар жанглардан сўнг 34 афғон провинциясининг энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтгани ҳақида баёнот берди.
Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.