Яна аёлларсиз: Афғонистон муваққат ҳукуматида вазир ўринбосарлари тайинланди

Рўйхатда турли идоралар вазир ўринбосарлари келтирилган, уларнинг айримлари тадбиркорлар ва ўз соҳаларининг мутахассисларидир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. "Толибон"* ҳукумати Афғонистоннинг янги ҳукуматидаги вазирлар ўринбосарлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда толиблар вакили Забиулло Мўжоҳиднинг сўзларига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.
"(Толиблар етакчиси Хайбатуллоҳ Охунзоднинг - таҳр.) фармонига кўра Ислом амирлигида (толиблар тизимининг номи - таҳр.) қуйидаги тайинловлар амалга оширилди... Етук малака ва компетенция асосида амалга оширилган янги тайинловлар Ислом амирлигининг бундан кейин мустаҳкамланиб бориши ҳамда унинг тузилмаларини стандартлаштиришга хизмат қилади", - дейилади Мужоҳид баёнотида.
Афғонистонга мулоқот орқали ёрдам беришни ўйлаш керак – Исматулла Эргашев
Рўйхатда турли идоралар вазир ўринбосарлари келтирилган, уларнинг айримлари тадбиркорлар ва ўз соҳаларининг мутахассисларидир. Жумладан, савдо вазири вазифасини бажарувчи этиб Ҳожи Норуддин Азизий, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб Абдула Бари Умар тайинлангани эълон қилинган.
Август ойи бошида толиблар Афғонистон ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирдилар. 15 август куни улар Қобулга кириб бориб, уруш якунланганини эълон қилди. Август ойининг охирги икки ҳафтасида америка ҳарбийлари қўриғида бўлган Қобул аэропортидан Ғарб мамлакатлари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларнинг оммавий эвакуацияси амалга оширилди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этишди, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик фаолиятига чек қўйилди. 6 сентябр куни толиблар жанглардан сўнг 34 афғон провинциясининг энг сўнггиси - Панжшер улар назоратига ўтгани ҳақида баёнот берди.
Сурхондарёдаги афғон инвесторлари виза масаласида ечим кутмоқда
Эртаси куни Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди. "Толибон"*нинг биринчи ҳукмронлиги вақтида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.
* РФда таъқиқланган террорчилик ташкилоти.