Сурхондарёдаги афғон инвесторлари виза масаласида ечим кутмоқда
10:06 21.09.2021 (янгиланди: 10:25 21.09.2021)
© Sputnik / Рамиз БахтияровТермез
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Очиқ мулоқотда тарзида ўтган учрашувда қўшни мамлакат сармоядорларининг 55 та масаласи тингланиб, ечимини топиш йўллари изланди.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳада фаолият юритаётган афғонистонлик инвесторлар билан учрашув ўтказиб, уларнинг таклиф, ғоя ва муаммоларини тинглади. Бу ҳақда вилоят матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"Учрашув давомида вилоят раҳбари афғонистонлик сармоядорларга қўшни давлатдаги вазият ҳақида атрофлича хабардор қилди. Очиқ мулоқотда қўшни мамлакат сармоядорларининг 55 та масаласи тингланиб, ечимини топиш йўллари изланди", - дейилади хабарда.
© Пресс-служба хокимияти Сурхандарьинской областиХоким Сурхандарьинской области Тура Боболов встретился с афганскими инвесторами
Хоким Сурхандарьинской области Тура Боболов встретился с афганскими инвесторами
© Пресс-служба хокимияти Сурхандарьинской области
Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида афғонистонлик сармоядорлар иштирокида 340 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда. Учрашувда вилоят раҳбари афғонистонлик сармоядорларга қўшни давлатдаги вазият ҳақида атрофлича маълумот берди.
"Президентимиз ташаббуси билан мамлакатларингизга юборилган гуманитар ёрдамни қўшни давлатга етказиб бердик, Муваққат ҳукумат вакиллари билан учрашдик. Барчаси яхши бўлади. Янги ҳукумат ҳам мамлакатимиз билан иқтисодий-савдо, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдори. Тўғри, айни пайтда сизларда виза масаласида муаммолар пайдо бўлган. Бу масаланинг сабаблари бор. Буни соҳа ходимлари ҳозир сизларга батафсил тушунтириб беради. Вилоятда тадбиркорлик билан шуғулланишларингиз учун барча шароитларни яратиб беряпмиз ва бундан кейин ҳам сизларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бугунги очиқ мулоқотимизни ҳам шу мақсадда ташкил этдик. Агар фаолиятингизда бирон муаммога дуч келаётган бўлсангиз, бемалол айтинг. Биргалашиб ҳал этиш йўлини топамиз. Соҳани янада ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифларингизни тинглаб, қўллаб-қувватлаймиз", – деди Тўра Боболов.
© Пресс-служба хокимияти Сурхандарьинской областиХоким Сурхандарьинской области Тура Боболов встретился с афганскими инвесторами
Хоким Сурхандарьинской области Тура Боболов встретился с афганскими инвесторами
© Пресс-служба хокимияти Сурхандарьинской области
Сўзга чиққан "Зикриё Фарид" МЧЖ раҳбари Аҳмад Фарид турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб, Афғонистонга экспорт қилишини ҳақида гапирди.
"Виза муддатимизни узайтиришимиз керак. Афғонистонга ўтган ишчиларимиз, оила аъзоларимиз учун ҳам виза олишимиз лозим. Бугун кўпчилигимиз шу масала билан қизиқиб келган эдик. Мутасаддилар пандемия сабабли виза бериш вақтинча чекланганини бизга тушунтириб беришди. Афғонистонда ҳам пандемия юмшаса яна виза олиш изга тушишини айтишди", - деди афғон инвестори ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер сўрагани ва бу масала ҳал этилганидан хурсандлигини билдирди.
Шунингдек, учрашувда 46 нафар афғонистонлик тадбиркор виза олишни, муддатини узайтиришни, бир нафари яшаш ҳуқуқини беришни сўраб мурожаат этди.
Бир тадбиркор боғ учун сув муаммоси пайдо бўлгани, беш нафари зироат етиштириш учун ер олиш масаласини кўндаланг қўйди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар бўйича аниқ муддат белгиланиб, ижроси қатъий назоратга олинди.