ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди ташвиқоти давомида маълум қилди.
Таъкидланишича, бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.
“Буни назорат қилинглар, коррупция бўлмасин. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай бўлмаган. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Болажонларимнинг кўпининг онаси касал”, – деди Мирзиёев.