Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик бериш йўлга қўйилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОрганизация питания в школах
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев сайловолди ташвиқоти давомида маълум қилди.
Таъкидланишича, бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.
“Буни назорат қилинглар, коррупция бўлмасин. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай бўлмаган. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Болажонларимнинг кўпининг онаси касал”, – деди Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев на трапе самолёта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди: президент сайловчилар билан учрашади
Янгиликлар лентаси
0