Мирзиёев Қорақалпоғистонга жўнаб кетди: президент сайловчилар билан учрашади

Шунингдек, сафар давомида Мирзиёевнинг турли масканларга ташрифи ҳам режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашуви Қорақалпоғистондан бошланади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, шу йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ўзбекистонда кеча, 20 сентябрдан бошлаб президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини бошлашга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонни янги президенти нимага тайёр: партиялар етакчилари сайловолди режалари ҳақида
"Шавкат Мирзиёевнинг сайловчилар билан учрашуви Қорақалпоғистондан бошланади. Шу мақсадда Президентимиз 21 сентябрь куни Нукусга жўнаб кетди", - дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.
Шунингдек, сафар давомида турли масканларга ташриф ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисовани, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимовни, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзуллани Ўзбекистон президентлигига рўйхатга олган.