Ўттиз бир фуқарони имтиёзли уй олиб беришга ишонтирган фирибгарлар гуруҳи қўлга тушди

Жумладан, жиноий гуруҳ 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Зарар 5,3 млрд сўм: Тошкентда фирибгарлар ижарага олинган машиналарни сотиб юборди
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Жумладан, жиноий гуруҳ 31 нафар фуқаронинг 25 минг АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.