Москва вилояти губернатори мигрантлар ётоқхонасини ёпиш ҳақида топшириқ берди

Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев мигрантлар яшаган Бужаниноводаги ётоқхона ёпилишини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев мигрантлар яшаган Бужаниноводаги ётоқхона бугун ёпилишини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Москва вилоятида пенсионер аёл зўрлаб, ўлдирилди: икки нафар мигрант қўлга олинди
"Ҳар йили бизга турли мамлакатлардан юз минглаб одамлар келади. Уларнинг кўпчилиги ҳалол ва виждонан, нон топиш ва оилаларини боқиш учун жуда кўп меҳнат қилишади. Биз буни тушунган ҳолда муносабатда бўламиз. Лекин ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар, айниқса мигрантлар томонидан содир этилган жиноятларга қатъий чек қўйиш керак ва шундай бўлади", - деб ёзган вилоят губернатори Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари яқин кунларда аҳоли ўртасида ташвиш уйғотадиган барча жойларда текширув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни 67 ёшли аёлнинг жасади Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда зўравонлик белгилари билан топилган.
“Иссиқ излар” бўйича икки нафар мигрант қўлга олинди - маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, улар Тожикистон фуқаролари. Куни кеча кечқурун қотиллик содир этилган Бужаниново қишлоғининг аҳолиси йиғилиб, гастарбайтерлар яшайдиган ётоқхонани ёпишни талаб қилишди.