ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

Мирзиёев ШҲТ саммити доирасида Россия, Покистон ва Эрон етакчилари билан учрашув ўтказади

Ўзбекистон раҳбари 16-17 сентябрь кунлари Душанбедаги ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов 13 сентябр куни ўтказилган брифингда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўтган йили ШҲТ саммити пандемия туфайли онлайн форматда ўтказилган, жорий йилда давлат раҳбарлари бевосита - оффлайн форматда учрашадилар.
"Саммитнинг биринчи куни, 16-сентябрда, давлатимиз раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17-сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказадилар", - деб маълум қилди Асадов.
Шунингдек, 17-сентябрь куни эса давлат раҳбарларининг бевосита йиғилиши ўтказилади, йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади, деб қўшимча қилди президент матбуот-котиби.
ШҲТ-2022: Самарқанд саммити
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон ШҲТ саммити доирасида алоҳида учрашув ўтказади
Асадовнинг таъкидига кўра, кўплаб хорижий экспертлар "Мирзиёев томонидан кейинги беш йилда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган турли минтақавий хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтаи-назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади, мамлакатнинг (ШҲТга - таҳр.) раислиги жуда самарали бўлади, ташкилот фаолиятини янада жонлантиради", дея қатъий ишонч билдиришмоқда.