Марказий Осиё ва бошқа давлатлар разведка хизмати раҳбарлари Исломободда учрашдилар

Учрашувда Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган. Тадбирда МО давлатларидан фақат Қирғизистон разведка хизмати бошлиғи қатнашмаган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Покистон идоралараро разведкаси директори (Inter-Services Intelligence, ISI) генерал Файз Ҳомид Исломободда Россия, Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон разведка хизматлари раҳбарларини қабул қилди, деб хабар қилмоқда India Today.
Марказий Осиёнинг бош террорчилари исмлари ошкор қилинди
Таъкидланишича, идоралар раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишган. Нашр маълумотларига кўра, олий даражадаги учрашув Покистон разведкаси раҳбари Қобулдан қайтганидан сўнг бир неча кун ўтиб рўй берган - Покистон разведкаси раҳбари Афғонистонга толиблар таклифига кўра борган.
"Толибон"* бир ой аввал ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштирди. 15 август куни жангарилар Қобулга кириб бордилар ва эртаси куни уруш тугагани ҳақида баёнот бердилар. 31 августга ўтар кечаси америка ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик ҳарбий мавжудлигига нуқта қўйдилар. 6 сентябрда толиблар 34 афғон провинциянинг энг сўнггиси - Панжшерни ўз назоратига олгани ҳақида хабар беришди. Панжшердаги қаршилик кучлари эса "Толибон"* билан партизан урушига ўтганини маълум қилишди. 9-сентябр куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумати Афғонистоннинг янги ҳукумати билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини маълум қилди.
* Россия, Қирғизистон ва бошқа қатор мамлакатларда тақиқланган террорчи ташкилот