ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўтган ҳафта давомида Волга бўйи ҳудудларидан антитциклон ҳисобига кириб келган салқин ҳаво аста-секин кучсизланади. Салқин ҳаво шарққа Қозоғистон ҳудуди томонга қараб чекинади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат +27…+32 даража бўлган қуруқ ва нисбатан салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ушбу кунларнинг меъёрий қийматларига яқиндир.
Эртага ва ҳафтанинг охиригача республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво +12…+15 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони иситади. Ҳарорат 14 сенябрь куни +29…34 даражадан ҳафта охирига келиб +32…+37 даражагача аста-секин кўтарилади.