Афғон учувчиларини Ўзбекистондан АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига кўчириш бошланди

Махсус рейс Термиздан АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига учиб кетган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Махсус рейслар Ўзбекистон жанубидаги Термиздан мамлакат ҳудудида вақтинча бўлиб турган Афғонистон Ҳаво кучлари учувчиларини АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига кўчиришни бошлади.
“Махсус рейс бугун кечқурун (12 сентябрь – таҳр.) Термиздан Доҳага учиб кетди, унда Афғонистон ҲҲК учувчилари бор”, - деди воқеадан хабардор манба РИА Новостига.
Манба кўчиришнинг бошқа тафсилотларини очиқлашдан бош тортган.
Аввалроқ “The Wall Street Journal” газетаси АҚШ ва Ўзбекистон бир гуруҳ афғон учувчиларини Доҳадаги (Қатар) ҳарбий базага кўчириш тўғрисидаги келишувга эришгани ҳақида ёзганди. Гап қарийб бир ой муқаддам Афғонистон ҳаво кучларининг вертолёт ва самолётларида Ўзбекистонга учиб ўтган афғон учувчилари ҳақида кетмоқда. Нашр маълумотларига кўра, учувчилар ва уларнинг оилаларини жами 585 кишини ташкил этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида 46 та ҳарбий самолёт ва вертолётларбор ва уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Ўзбекистон АҚШни толибларнинг “ашаддий душманларини” чиқариб юбориш ҳақида огоҳлантирди