Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди. Ҳодиса Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Бансвара шаҳридаги ибодатхоналардан бирида юз берди, деб ёзади The Daily Mail.
Видео кадрларида акс этишича, илон ухлаб ётган эркак ёпинган кўрпани ичига судралиб киради. Эркак аввалига у ёндан-бу ёнга ағдарилади, сўнгра бирдан сакраб туриб кетади, кўлбар эса ўрмалаб нари кетади. Жондор инсонга зарар етказмайди.
Ибодатхона тоғда жойлашгани учун, у ерда нафақат кўлбар, балки қоплонлар ҳам учраб туради.
Нашр таъкидига кўра, видеодаги ҳинд кўлбари бўлган, у кўзойнакли илон номи билан ҳам машҳур. Жонивор узунлиги икки метргача етиши мумкин, заҳари эса асаб тизимига шикаст етказишга қодир.