https://sputniknews.uz/20210910/zaharli-kolbar-uyqudagi-erkak-qoyniga-sudralib-kirdi--qorqinchli-video-20450032.html
Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди — қўрқинчли видео
Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди — қўрқинчли видео
Sputnik Ўзбекистон
Эркак ёпиниб ётган кўрпаси тагига "меҳмон" кириб олганини олдинига тушунмади ҳатто. Рўй бераётган ҳодисани кузатув камераси қайдга олган 10.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-10T16:04+0500
2021-09-10T16:04+0500
2021-09-10T16:04+0500
ҳодисалар
кўлбар илон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/447/93/4479376_0:165:3055:1883_1920x0_80_0_0_764ec85e24607ccc64aa98779e26b3ae.jpg
Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди. Ҳодиса Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Бансвара шаҳридаги ибодатхоналардан бирида юз берди, деб ёзади The Daily Mail. Видео кадрларида акс этишича, илон ухлаб ётган эркак ёпинган кўрпани ичига судралиб киради. Эркак аввалига у ёндан-бу ёнга ағдарилади, сўнгра бирдан сакраб туриб кетади, кўлбар эса ўрмалаб нари кетади. Жондор инсонга зарар етказмайди.Ибодатхона тоғда жойлашгани учун, у ерда нафақат кўлбар, балки қоплонлар ҳам учраб туради.Нашр таъкидига кўра, видеодаги ҳинд кўлбари бўлган, у кўзойнакли илон номи билан ҳам машҳур. Жонивор узунлиги икки метргача етиши мумкин, заҳари эса асаб тизимига шикаст етказишга қодир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/447/93/4479376_163:0:2892:2047_1920x0_80_0_0_271a7979a94b812fb4e489860cccf46b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , кўлбар илон
Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди — қўрқинчли видео
Эркак ёпиниб ётган кўрпаси тагига "меҳмон" кириб олганини олдинига тушунмади ҳатто. Рўй бераётган ҳодисани кузатув камераси қайдга олган
Заҳарли кўлбар уйқудаги эркак қўйнига судралиб кирди. Ҳодиса Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Бансвара шаҳридаги ибодатхоналардан бирида юз берди, деб ёзади The Daily Mail.
Видео кадрларида акс этишича, илон ухлаб ётган эркак ёпинган кўрпани ичига судралиб киради. Эркак аввалига у ёндан-бу ёнга ағдарилади, сўнгра бирдан сакраб туриб кетади, кўлбар эса ўрмалаб нари кетади. Жондор инсонга зарар етказмайди.
Ибодатхона тоғда жойлашгани учун, у ерда нафақат кўлбар, балки қоплонлар ҳам учраб туради.
Нашр таъкидига кўра, видеодаги ҳинд кўлбари бўлган, у кўзойнакли илон номи билан ҳам машҳур. Жонивор узунлиги икки метргача етиши мумкин, заҳари эса асаб тизимига шикаст етказишга қодир.