“Қор маликаси”: Лина Черязованинг қабри ободонлаштирилиб, ёдгорлик ўрнатилди

Лина Черязованинг қабри ободонлаштирилиб, ёдгорлик ўрнатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Лина Черязованинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг моддий ва маънавий кўмаги билан Новосибирск шаҳрида Клешчинский қабристонига ёдгорлик ўрнатилди.
В Новосибирске установили памятник на могиле Лины Черязовой
Тадбирда Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон чанғи спорти федерацияси, шунингдек, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги вакиллари иштирок этди.
МОҚ Лина Черязова яқинларига таъзия билдирди
Лина Черязова – 1968 йил 1 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Халқаро тоифадаги спорт устаси, Европа чемпионатининг бронза медали совриндори (1990), Жаҳон чемпиони (1993), Жаҳон кубоги босқичлари Гран-приси совриндори (1993, 1994), Норвегиянинг Лиллахамер шаҳрида ўтказилган 17-қишки Олимпия ўйинлари чемпиони (1994), Халқаро Олимпия қўмитаси халқаро стипендиясининг фахрий совриндори.
В Новосибирске установили памятник на могиле Лины Черязовой
Черязованинг ўзбек спорти ривожи йўлидаги буюк хизматлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан муносиб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ҳамда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
Қорақалпоғистон тарихий ёдгорликлари ЮНEСКО рўйхатига киритилиши мумкин
18 ёшида Лина қишки спорт тури чанғи фристайлида ўз имкониятларини синаб кўришга қарор қилди. У трамплиндан сакрашнинг барча мураккаблиги ва ва хавфлилигини англаб етган ҳолда 15-20 метр баландликдаги бир қатор машқларни бажариб, чанғида юмшоқ қўнишни ўрганди. Ўшанда орадан 8 йил ўтиб ўзбекистонлик 26 ёшли қиз қишки Олимпия ўйинлари чемпионига айланишини ҳеч ким тасаввур қила олмасди. 1994 йилда Лина Черязова жароҳат олганига қарамай, Лиллехаммер Олимпиадасида иштирок этди ва энг мураккаб дастурни муваффақиятли якунлаб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилади. Шу тариқа Лина Черязова ўзбек спорти тарихида биринчи бўлиб Олимпиада олтин медали соҳибасига айланди.
Ўзбекистондек қуёшли ўлкадан чиқиб қишки спорт турларида муваффақиятли иштирок этган Лина Черязова том маънода “Қор маликаси” сифатида эътироф этилди ва жаҳон спортининг ҳақиқий афсонасига айланди.
Узоқ давом этган ва оғир касалликлардан сўнг 2019 йил 23 мартда Лина Черязованинг юраги уришдан тўхтади. У умрининг сўнгги йилларини Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказди ва Клешчинский қабристонига дафн этилди.