МОҚ Лина Черязова яқинларига таъзия билдирди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаОлимпийская чемпионка из Узбекистана Лина Черязова
Олимпийская чемпионка из Узбекистана Лина Черязова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лина Черязова 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида фристайлнинг акробатика йўналишида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлган.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси маҳоратли совет ва ўзбек фристайлчиси Лина Черязованинг яқинлари ва оила-аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Спортчи 23 март куни Новосибирскда оғир хасталикдан сўнг вафот этди.

“Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Черязованинг яқинлари ва оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади”, - дейилади хабарда.

Лина Черязова Ўзбекистон тарихида илк Олимпия ўйинлари чемпиони  бўлган.

Лина Черязова 1968 йил 1 ноябрь куни Тошкентда таваллуд топган. 1994 йили Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтказилган қишки Олимпия ўйинларида фристайлнинг акробатика йўналишида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлган. Бу ҳозиргача Ўзбекистон вакилларининг қишки Олимпия ўйинларида қўлга киритган биринчи ва ягона медали сифатида таъкидлаб келинади. Шунингдек, Черязова 1993 йили жаҳон чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. Спортчи умрининг сўннги йилларини онаси туғилган Россиянинг Новосибирск шаҳрида яшади.

Лина Черязова 1994 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 1998 йили эса “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан билан мукофотланган.

Янгиликлар лентаси
0