Ўзбекистонга яна бир янги турдаги вакцина олиб келинмоқда

Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистонга яна бир янги турдаги вакцина олиб келинмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
Отабеков тан олинмаётган сертификат, гибрид-вакцинация ва пандемиядаги сайловлар ҳақида
Таъкидланишича, яқин кунларда мамлакатга 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 000 дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзлбекистонда 4 турдаги: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, “Sputnik V”, Moderna вакциналаридан эмлаш жараёнларида фойдаланиб келинмоқда.
Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.
Шу кунгача республикада жами 15 978 140 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 710 887 нафарни ташкил қилмоқда.