Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг бузилган қабр тошини тикламоқчи - видео

Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг бузилган қабр тошини тузатиш учун Кобулга олиб келмоқчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Толибон* “Шимолий альянс” раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуд мақбарасидаги синган қабр тошини қайта тикламоқчи. Бу ҳақда AfghanUrdu нашри Twitterдаги саҳифасига маълумот жойлаштирилди.
Аввалроқ Афғонистон ИИВ жангарилар томонидан Масъуд қабрининг таҳқирланиши ҳақидаги баёнотни рад этди.
Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди
Вазирлик вакиллари ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирлар "фэйк ва фотошоп" эканлигини таъкидлашди. Радикаллар бунинг исботи сифатида бузилмаган қабрнинг суратини илова қилган.
Кейинчалик Масъуд мақбарасининг ҳозирги ҳолатини акс этган сурат ва видеолар пайдо бўлди.
Кадрлардан кўриниб турибдики, қабрда нафақат ойнали плита синган, балки қабр тоши ҳам бузилган. Жангарилар тошни ўлчаш асбоби билан ўлчаб, уни қандай тузатиш кераклиги ҳақида ўйламоқда.
AfghanUrdu нашри маълумотида қайд этилишича, жангарилар Панжшерга ҳужум қилганда ёдгорликни вайрон қилишган. Айни вақтда ҳаракат вакиллари қабр тошини қайта тиклаш учун Кобулга олиб кетмоқчи.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.