Толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди

 Ахмад Шах Масуд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
Панжшерда толиблар Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабри таҳқирлашди
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Толибон* ва Афғонистон миллий қаршилик фронти ўртасидаги жанг пайтида Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабри шикастланди.
1TV News телеканали журналисти Ҳамид Хайдер Толибон* вакиллари Панжшер вилоятида 2001 йилда террорчилар томонидан ўлдирилган Шимолий алянс раҳбари Аҳмад Шоҳ Масъуднинг қабрини таҳқирлашди, деб маълум қилди ва Twitter’да шикастланган қабр акс этган суратни эълон қилди.
Толиблар террорчиларга қарши курашган Афғонистон миллий қаҳрамонининг қабрини қисман вайрон қилишди. Улар ҳозирги халқ фронти раҳбари Аҳмад Масъуд отасининг кичкина мақбарасидаги мармар қабр тошларидан бирини бутунлай синдиришди.
Интернетда тарқалган суратдан кўриниб турибдики, атрофдаги ҳеч нарса вайрон қилинмаган, фақат плитадан ташқари, унга оғир нарса билан уриб шикастланган.
Қаршилик тарафдорлари аввал ҳам Толибон* ҳаракатларини танқид қилишган ва толиблар ўтмишни унутмаганлигини айтишди. Худди шу тарзда, бундан 25 йил олдин, толиблар Мозори Шарифни эгаллаб олишганда, бульдозер билан машҳур генераллардан бирининг қабрини вайрон қилиб, қолдиқларини Амударёга улоқтиришганди.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракат.
Янгиликлар лентаси
0