ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. "Толибон"* ҳаракати вакили Ахмадулла Муттакий толиблар Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишга тайёр, дея баёнот қилди.
"Ислом ҳукуматини эълон қилишга доир тайёргарлик ишлари якунланди", - деб ёзди Муттакий Twitter ижтимоий тармоғида.
Бундан ташқари, толиблар вакилининг сўзларига кўра, янги сайланган ҳукумат ҳақида энг яқин вақтда эълон қилинади. Ҳозирча ҳеч қандай исм айтилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ толиблар янги ҳукуматга мамлакатда истиқомат қилувчи барча этник гуруҳлар етакчилари кириши ҳақида хабар беришган эди.
Ваъда қилинган ҳукуматда "амир-ал-мўминин" унвони бўлиб, айнан у Афғонистон Ислом Амирлигига раҳбарлик қилиши айтилмоқда.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.