https://sputniknews.uz/20210907/bayden-toliblarni-tan-olish-haqidagi-savolga-javob-berdi-20391669.html
Байден толибларни тан олиш ҳақидаги саволга жавоб берди
Байден толибларни тан олиш ҳақидаги саволга жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Жо Байден толибларни тан олишгача ҳали анча вақт бор деб ҳисоблайди 07.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-07T10:06+0500
2021-09-07T10:06+0500
2021-09-07T10:06+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/01/20319062_0:251:2753:1799_1920x0_80_0_0_e6a439aebb586cf4ae7a77d04d1c3dda.jpg
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Афғонистонда "Толибон"* ҳукуматини тан олишгача ҳали анча вақт бор, дея баёнот қилди.Оқ уй матбуот-хизмати томонидан тарқатилган журналистлар пули ахборотида айтилишича, АҚШ президенти аллақандай баёнот қилиш мақсадида ўзини кутиб турган журналистлар ёнига яқинлашган."Эртага катта кун кутмоқда", - дея сўз бошлаган Байден, аммо журналистлар унинг гапини Афғонистон ҳақидаги саволлар билан бўлиб ташлашган.Жумладан, унга толиблар режимини тан олиш ҳақида савол беришган."Бунгача ҳали узоқ. Бунгача ҳали жуда узоқ", - деган Байден бу саволга жавобан.Бир ой аввал толиблар ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштириб, 15 август куни Қобулга кириб боришган эди. Эртаси куни улар Афғонистонда уруш тугаганлигини, мамлакат бошқарув шакли эса тез орада маълум бўлишини айтишди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйдилар.* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210906/amerika-buyuk-urushni-sarhisob-qilyapti-oldirilganlar-million-trillionlar-omarilgan-20384222.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/01/20319062_10:0:2741:2048_1920x0_80_0_0_09d945dc80096146d530c64ed08e0882.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, жо байден
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида, жо байден
Байден толибларни тан олиш ҳақидаги саволга жавоб берди
АҚШ президенти Жо Байден толибларни тан олишгача ҳали анча вақт бор деб ҳисоблайди
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Афғонистонда "Толибон"* ҳукуматини тан олишгача ҳали анча вақт бор, дея баёнот қилди.
Оқ уй матбуот-хизмати томонидан тарқатилган журналистлар пули ахборотида айтилишича, АҚШ президенти аллақандай баёнот қилиш мақсадида ўзини кутиб турган журналистлар ёнига яқинлашган.
"Эртага катта кун кутмоқда", - дея сўз бошлаган Байден, аммо журналистлар унинг гапини Афғонистон ҳақидаги саволлар билан бўлиб ташлашган.
Жумладан, унга толиблар режимини тан олиш ҳақида савол беришган.
"Бунгача ҳали узоқ. Бунгача ҳали жуда узоқ", - деган Байден бу саволга жавобан.
Бир ой аввал толиблар ҳукумат кучларига ҳужумларни фаоллаштириб, 15 август куни Қобулга кириб боришган эди. Эртаси куни улар Афғонистонда уруш тугаганлигини, мамлакат бошқарув шакли эса тез орада маълум бўлишини айтишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Қобул аэропортини тарк этиб, бу билан Қўшма Штатларнинг Афғонистондаги 20 йиллик мавжудлигига нуқта қўйдилар.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.